Линклар

logo-print

Ўзбекистонда августда иш ҳақи ва нафақалар ошади


Ўзбекистонда иш ҳақи ошгани муносабати билан нархларнинг кўтарилиши ҳам анъанага айланган.

Ўзбекистонда иш ҳақи ошгани муносабати билан нархларнинг кўтарилиши ҳам анъанага айланган.

1 августдан Ўзбекистонда яна иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилади. Ҳар йили Ўзбекистон мустақиллик кунидан олдин президентнинг кутилган совғасига айланаётган бу фармон оддий ўзбекистонликларни қувонтирмай қўйган.

Бизнинг суҳбатдошимиз тошкентлик олтмиш икки ёшли Абдуқаҳҳор Мусаев. У нафақахўр. Абдуқаҳҳор аканинг пенсия пули 158 минг сўм.

- Мана кечагида майда олганимдан 70 минг светга тўладим минг киловаттига. 55 минг газга тўладим.Энди сир эмас, сигирим бор иккита. Шулар боқиб турибди. Бўлмаса қарамоғимда 9та ишламайдиган одам бор,- дейди тошкентлик нафақахўр Абдуқаҳҳор ака.

9 июл куни эълон қилинган Ўзбекистон президентининг фармони “Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида” қилинаётганлиги айтилган.

“Энг кам иш ҳақи ойига 45 215 сўм, ёшга доир пенсиялар ойига 88 845 сўм, ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич разряд ойига 45 215 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 88 845 сўм, зарур иш стажига эга бшлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 54 265 сўм миқдорида белгилансин", дейилади Ўзбекистон телеканалининг “Ахборот” дастури бошловчиси ўқиб эшиттирган қарор матнида.

Суҳбатдошимиз Абдуқаҳҳор ака бу фармонни эшитмаган бўлсада, 1 августдан нафақа билан иш ҳақининг ошиши бозордаги нарх –навога таъсир қилишини айтади:

- Тўғрисини айтсам, пенсияси хеч нарсага етмайдиган нарса. Бу худди одамлар ўлиб қолмасин, деб бериб турибди- да. Ҳамма нарса нарх наво осмонда. Ўйлаб кўрсангиз, бераётган пенсияси газ, свет, ер налоги билан тамом бўлади. Номига ошириб қўяди-да.Агарда “эртага ошади” деса бозорда уч баробарига пенсия олмасдан ошириб қўяди. Билмадим, менимча, ўлганда ҳам яхши бўлмайди,- дейди тушкунлик билан суҳбатдошимиз нафақахўр Абдуқаҳҳор ака.

Нафақахўр пенсиянинг ошиши ижтимоий мадад у ёқда турсин, унинг оддий турмуш даражасини ошира олмаслигини айтади.
Тошкентнинг Чорсу бозорида савдо қилувчи Жаҳонгир Шосалимов фикрича, бозордаги нархнинг ўзгариши талаб ва таклиф қоидасига асосан юз беради:

-Бизда Ўзбекистон шароитида талаб қачон кўпаяди? Одамларнинг асосий қисми ойлик олган заҳоти уларнинг молларга бўлган талаби кескин ошади. Шунинг натижасида таклиф камайганлиги учун, яъни товар камайганлиги учун товарлар баҳоси ошади. Ўзбекистонда 18 йилдан бери шу холат кузатилади, - деди тошкентнинг Чорсу бозори савдогарларидан бири Жаҳонгир Шосалимов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG