Линклар

Афғонистонда АҚШ аскарлари нобуд бўлди


Афғонистон бўйлаб содир этилган зўравонликларда АҚШнинг беш аскари нобуд бўлди.


Халқаро кучлар қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, уч аскар мамлакат шарқида рўй берган портлаш ва жангарилар билан рўй берган отишма чоғида нобуд бўлган.


Икки аскар эса жанубда рўй берган портлаш қурбони бўлган. Хабарларга кўра, ўтган ой давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликлар оқибатида халқаро кучларнинг 100 дан ортиқ аскари нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG