Линклар

Сребреница фожиаси хотирланмоқда


Бугун Боснияда Сребреница қатлиомининг 15 йиллиги хотирланмоқда.


1995 йилда босниялик серблар армияси ушбу шаҳарда 8 минга яқин мусулмонни ўлдирган.

Яқинда оммавий қабрдан топилган 775 шахснинг хоки бугун Сребреница қайта дафн қилинади. Мазкур тадбирда бир неча минг киши, минтақа давлатлари етакчилари, жумладан, Сербия президенти Борис Тадич, Хорватия президенти Иво Жосипович, Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдуғон ва бошқа расмийларнинг қатнашиши кутилмоқда.


Сербия президенти Борис Тадич ушбу тадбирдаги иштирокини изоҳлар экан, бу ўзаро ярашиш ва собиқ Югославия миллатлари ўртасидаги дўстликни қайта тиклашга қаратилган қадам, дея таъкидлади.


Босниялик серблар етакчиси Радован Карижичга Сребреницадаги оммавий қотилликлар юзасидан бир қанча айбловлар қўйилган ва БМТ халқаро трибунали айни пайтда уни суд қилмоқда.
Босния армияси собиқ қўмондони Ратко Младич эса ҳануз БМТ томонидан қидирилмоқда.

XS
SM
MD
LG