Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:21

Путин халқаро тараққиётга кўмаклашиш дастурига миллиард доллар ажратади


Россия бош вазири Владимир Путин МДҲ ишлари бўйича Федерал Агентлик раҳбари Фарит Мухаметшиннинг халқаро тараққиётга кўмаклашиш дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди.

- Бизда бу дастур асосида яқин қўшниларимиз, хусусан, МДҲ давлатларига кўмак бериш ғояси пайдо бўлди. Унинг асосида чет элдаги рус мактаблари, университетлари учун ҳамда Россияда ишлашга ҳозирланаётган муҳожирларга тайёрлов ишларини йўлга қўйиш мақсадида 800 миллиондан 1 миллиард долларгача маблағ ажратилади, деди Россиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Фарит Мухаметшин бош вазир Владимир Путин билан бўлган учрашувдан сўнг.

Мазкур дастур МДҲ давлатларида рус таълим стандартлари ва лойиҳаларини илгари суришга хизмат қилиши зарурлиги айтилмоқда.

Владимир Путин Россия таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда олиб бориладиган тараққиёт дастури биринчи навбатда Россия миллий манфаатларини кўзлаган ҳолда олиб борилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG