Линклар

logo-print

Бугун Жаҳон чемпионатининг финал баҳси бўлиб ўтади


Футбол бўйича Германия терма жамоаси Жанубий Африка республикасида давом этаётган Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди.


Шанба куни немис футболчилари Порт-Элизабет шаҳридаги стадионда уругвайлик футболчиларга қарши майдонга тушиб, уларни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ҳамда Жаҳон чемпионатининг фахрли учинчи ўрнини эгаллади.


Бугун эса Жаҳон чемпионатининг финал баҳси бўлиб ўтади. Йоҳаннесбургдаги стадионда Испания футболчилари Нидерландия терма жамоаси билан ўзаро куч синашади.

XS
SM
MD
LG