Линклар

BP ёрилган қувурга қопқоқ ўрнатмоқчи


British Petroleum ширкати муҳандислари сувости роботлари ёрдамида Мексика кўрфазида денгиз тубида ёрилган нефт қувури устига улкан қопқоқ ўрнатишга уринмоқда.


Ширкат вакилларига кўра, мазкур жараён тўрт ёки етти кунга чўзилиб кетиши мумкин. Айни пайтда ёрилган қувурдан сувга нефт сизиб чиқишда давом этмоқда.

Мексика кўрфазидаги нефт платформасидаги авария апрел ойида рўй берган ва шу кунгача нефт бенгиз тубидаги қувурдан сизиб чиқишда давом этаяпти.


Сўнгги тахминларга кўра, мазкур қувурдан кунига 60 минг баррел нефт сувга оқиб кетмоқда.


Мексика кўрфазидаги ушбу табиий офат оқибатларини бартараф этишда British Petroleum ширкати АҚШ ҳукуматининг кескин танқиди ва катта босимга учраб келмоқда.

XS
SM
MD
LG