Линклар

logo-print

Ҳиндистоннинг Кашмирида намойишлар рўй берди


Ҳиндистоннинг Кашмир минтақасида бир ҳафта давом этган норозилик намойишларидан сўнг комендантлик соати жорий қилинди.


Хабарларга кўра, Шринагар шаҳри кўчаларини мингдан ортиқ ҳарбий назорат қилмоқда.


Шанба куни ушбу шаҳарда намойишчилар ҳарбийларга қарата тош ва темир таёқларни улоқтирди, ҳарбийлар ўз навбатида намойишчиларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.


Сўнгги маълумотларга кўра, шанба кунги тартибсизликлар чоғида камида 15 киши нобуд бўлган.

Норозилик намойишларга эса ўтган ҳафта Кашмирдаги қишлоқлардан бирида 17 яшар боланинг жасади топилгани сабаб бўлди. Маҳаллий аҳоли ўсмирнинг ўлимида хавфсизлик кучларини айблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG