Линклар

Сребреницада 1995 йилги фожиа қурбонлари хотирланди


Бугун Боснияда Сребреница қатлиомининг 15 йиллиги хотирланмоқда.


1995 йилда босниялик серблар армияси ушбу шаҳарда 8 минга яқин мусулмонни ўлдирган.


Яқинда оммавий қабрдан топилган 775 шахснинг хоки бугун Сребреница яқинидаги қабристонда қайта дафн қилинди. Мазкур тадбирда бир неча минг киши, минтақа давлатлари етакчилари, жумладан, Сербия президенти Борис Тадич, Хорватия президенти Иво Жосипович, Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдуғон ва бошқа расмийларнинг иштирок этдилар.


АҚШнинг Босниядаги элчиси Чарлз Инглиш президент Барак Обама йўллаган мактубни тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.

Ушбу мактубда АҚШ президенти маҳаллий ҳукуматларни ўзаро уринишларни жадаллаштириб, Сребреницадаги уруш жиноятларини содир этган шахсларни қўлга олишга чақирган.


- Бу ерда рўй берган мудҳиш воқеаларни ёдга олиш ва бундай ваҳшийликларнинг қайтарилмаслиги олдини олиш бизнинг муқаддас бурчимиздир. Биз ушбу фожиа қурбонлари ва уларнинг яқинлари олдида масъулмиз. Биз инсон қадр-қимматини ҳимоя қилишга тайёр бўлмоғимиз шарт, деди АҚШ расмийси ўз чиқишида.


Сербия президенти Борис Тадич ушбу тадбирдаги иштирокини изоҳлар экан, бу ўзаро ярашиш ва собиқ Югославия миллатлари ўртасидаги дўстликни қайта тиклашга қаратилган қадам, дея таъкидлади.


Босниялик серблар етакчиси Радован Карижичга Сребреницадаги оммавий қотилликлар юзасидан бир қанча айбловлар қўйилган ва БМТ халқаро трибунали айни пайтда уни суд қилмоқда.
Босния армияси собиқ қўмондони Ратко Младич эса ҳануз БМТ томонидан қидирилмоқда.

XS
SM
MD
LG