Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:39

Ўшда халқаро марказ иш бошлади


Қирғизистон жанубида фаолият юритаётган ҳуқуқий марказ болалар муҳофазаси бўйича ҳам юридик маслаҳатлар беради.
Қирғизистон жанубида фаолият юритаётган ҳуқуқий марказ болалар муҳофазаси бўйича ҳам юридик маслаҳатлар беради.

Қирғизистон жанубидаги фожеаларда жабрланган одамларга бепул юридик маслаҳат берувчи марказ иш олиб бормоқда. Мазкур марказ БМТ Қочқинлар билан ишлаш олий комиссарлигининг Ўшдаги ваколатхонаси кўмагида фаолият юритаяпти.

Бу марказдан уйи куйган, фожеаларда яқинлари, соғлиги ва мулкини йўқотган одамлар, бундан ташқари, фожеалардан кейин бирор муаммо, масалан, ҳуқуқ-тартибот идоралари зўравонлигига учраган одамлар бепул юридик маслаҳат олиши ва шу билан бирга юридик ёрдам ҳам олиши мумкин.

5 июлда иш бошлаган марказ ходимлари шу кунга қадар жамоатчилик учун эълон қилинган 3 та ишонч телефон рақамларининг ҳар бирига кунига 20 дан ортиқ қўнғироқ бўлаётгани, жуда кўпчилик юридик маслаҳатга ва ёрдамга муҳтож экани ҳақида сўзламоқда.

Бу ҳақда Озодликка марказнинг Ўш шаҳри бўйича ходими, адвокат Ойгул Матиева гапириб берди.

- Ҳозир биз 24 соат давомида ҳуқуқий консультациялар бераяпмиз. Уйлари куйиб кетган одамларга йўл кўрсатамиз, масалан, етказилган зарарни баҳолайдиган комиссия чақириш, бедарак йўқолганлар, болалар ҳимояси, тиббий ёрдам масалаларида. Бу борада биз маълумот берамиз қайси рақамга қўнғироқ қилиб, ёрдам олиш бўйича. Шунингдек, Қизил хоч қўмитасига йўқолган одамлар бўйича маълумот жўнатамиз. Ота-онасини йўқотган болаларни топишга ёрдам берамиз. Йўқолган ҳужжатларни тиклаш бўйича ёрдам берамиз.

Озодлик: Биздаги маълумотларга кўра, Ўшда паспортларни тиклаш жараёни аллақачон бошланган. Бунга қўшимча равишда сизлар қандай ёрдам бера оласизлар?

- Кўп одамлар қаерга мурожаат қилишни билмайди. Паспорт столларига қандай ҳужжатлар тақдим этиш лозимлигини билмайди. Шу бўйича ёрдам берамиз. Бунинг учун ариза ёзилади, яшаш жойидан справка олинади, кейин Ф-1 деган форма бор, шу тўлдирилади, 3х4 ҳажмдаги 2 дона рангли фотосурат ва 52 сўм банкка тўланиши керак.

Озодлик: Адвокатлик ёрдами ҳам кўрсатасизларми?

- Йўқ. Фақат ички ишлар бошқармасидан вакиллар келиб, ноқонуний иш қилса, одамларга қандай қилиб бепул адвокат топиш мумкинлигини тушунтирамиз.

Озодлик: Бепул адвокат топса бўладими?

- Инсон ҳуқуқлари бўйича адвокатлик маркази бор. Шуларга мурожаат қилиш керак. Уларда одамларни бепул адвокат билан таъминлаш бўйича лойиҳа бор. Шу лойиҳа бўйича улар одамлар танлаган адвокатларга пул тўлаб беради.

Озодлик: Болалар муҳофазаси бўйича қандай ёрдам бера оласизлар?

- Дейлик, ота-онасиз қолган болалар бўлиши мумкин. Масалан, Ўш воқеаларида бир аёл қаттиқ жароҳат олиб, касалхонада ётганида, унинг беш боласи йўқолиб қолган. Бу бўйича биз Қизил хоч қўмитасига мурожаат қилдик, ҳозир улар бу иш билан шуғулланишаяпти.

Озодлик: Сизлар фақат халқаро ташкилотлар билан ишлайсизларми ё давлат идоралари билан ҳам ҳамкорлик қиласизларми?

- Ҳа. Масалан, одамлар ўзлари ички ишлар бошқармаси, миллий хавфсизлик хизмати, комендатурага мурожаат қилишолмаса, биз бу ишда уларга ёрдам берамиз.

Озодлик: Сизларга асосан қандай масалаларда мурожаат қилишаяпти?

- Масалан, ҳозир провокациялар кўп бўлаяпти. Дейлик, кимдир “қирғизлар келаяпти” деб миш-миш тарқатади, одамлар эса: “Қаерга қочамиз?” деб бизга мурожаат қилишади. Биз буни аниқлаймиз, миллий хавфсизлик хизматига қўнғироқ қиламиз. Вазиятни билгач, одамларни тинчлантирамиз. Яна кейинги пайтда бизга фарзандини ички ишлар ходимлари олиб кетган кишилар кўп мурожаат қилишаяпти.

Озодлик: Уларга қандай ёрдам кўрсатаяпсизлар?

- Биз уларга бепул адвокат топишга ёрдам берамиз. Яна бу ҳақда Қизил хоч қўмитасига мурожаат қиламиз олиб кетилган кишиларнинг вақтинча сақлаш изоляторида бор-йўқлигини аниқлаб бериш бўйича. Биз билан Ўш шаҳрида +996 555 509944, +996 555 519944 рақамлари орқали боғланиш мумкин. Жалолобод шаҳрида ҳам ходимимиз бор, унинг рақами +996 555 529944, деди Ўш шаҳридаги БМТ қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги офиси ёрдамида фаолият юритаётган Халқаро муҳофаза бўйича кўмак маркази ходимаси Ойгул Матиева.

Айни пайтда марказ ходимлари Қирғизистон жанубидаги воқеаларда жабрланган кишилар турли масалаларда мурожаат қилиши учун қуйидаги телефон рақамларини ҳам тақдим этганлар:

Йўқолган ҳужжатларни тиклаш масаласида:

Қирғизистон муваққат ҳукуматининг фуқароларга шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни вақтинча осонлаштирилган тартибда бериш ҳақида жорий йил 25 июнида қабул қилинган қарорига мувофиқ, паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома осонлаштирилган тартибда берилади ва бу ҳужжатларни олиш учун Ўш шаҳри ва вилояти паспорт столига мурожаат қилинади. Телефонлар - (+996 3222) 55082, 24821.

Тиббий ёрдам олиш масалалари бўйича:

1. Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўшдаги шўъбаси - (+996 3222) 8 88 13
2. Қизил ярим ой миллий қўмитаси - (+996 3222) 2 28 15
3. Психологларнинг мобил гуруҳи - (+996 772) 702642
4. Халқаро Қизил хоч қўмитаси - (+996 3222) 46797

Жамоат тартибини сақлаш (Ҳуқуқ-тартибот идоралари):

1. Ўш шаҳри ички ишлар бошқармасининг навбатчи бўлими - 102; (+996 3222) 5 59 10
2. Миллий хавфсизлик давлат хизмати - (+996 3222) 2 66 76
3. Ўш вилояти коменданти - (+996 3222) 5 72 99
4. Ўш шаҳри комендатураси - (+996 3222) 5 59 10
5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги - (+996 3222) 2 18 44:

Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича:

1. ЮНИСЕФ - (+996 3222) 26641; +996 772 500362 Елена Зайченко

Бедарак йўқолган фуқароларни қидириш масалалари бўйича:

1. Ўш шаҳрида бўйича: ички ишлар бошқармасининг тезкор навбатчиси - (+996 3222) 57181
2. Ўш вилояти бўйича: ички ишлар бошқармасининг тезкор навбатчиси - (+996 3222) 55910
3. Маҳкамалараро тергов-тезкор гуруҳи - (+996 3222) 24153, 55265
4. Халқаро Қизил хоч қўмитаси - (+996 3222) 46797

Ёнган уйлар ва бошқа объектлар кўламини аниқлаш ва бу ҳодисаларни текшириш масалалари бўйича:

1. Ўш шаҳрида бузилган уйлар ва мулклар учун товон тўлаш масалалари бўйича Ўш шаҳар ҳудудлараро бошқармасига мурожаат қилиш мумкин - (+996 3222) 21323, 23513
Манзил: Ўш шаҳри, Заднепровский кўчаси, 4-уй.

2. Ўш вилоятида бузилган уйлар ва мулклар учун товон тўлаш масалалари бўйича Ўш вилоят ҳудудлараро бошқармасига мурожаат қилиш мумкин - (+996 3222) 20665, 57495; 55270
Манзил: Ўш шаҳри, Масалиев кўчаси, 75-уй.

Кўчмас мулк ҳужжатларини тиклаш масалалари бўйича:

1. Ўш шаҳри давлат регистри - (+996 3222) 8-45-06, 8-44-52
2. Қорасув тумани давлат регистри - (+996 3232) 2-28-71, 2-60-89

Ўғирланган автомобиллар ва ўғирликлар масаласи бўйича:

1. Ўш шаҳри бўйича – Ўш шаҳри ички ишлар бошқармаси - (+996 3222) 23716
2. Ўш вилояти бўйича – Мақамбаев Сталбек - (+996 771) 880005
XS
SM
MD
LG