Линклар

Ироқ эронлик 39 мужоҳидни ҳибсга олмоқчи


Ироқ олий трибунали Эрондаги "Эрон халқи мужоҳидлари ташкилоти" радикал гуруҳининг 39 аъзосини ҳибсга олишга ордер берди.

39 кишининг барчаси одамийликка қарши жиноятлар содир этганликда ҳамда Ироқнинг собиқ диктатори Саддам Ҳусайн билан ҳамкорлик қилганликда айбланмоқда.

Ўз олдига Эрон ҳукуматига қарши курашни мақсад қилиб қўйган "Эрон халқи мужоҳидлари ташкилоти" радикал гуруҳи Эроннинг ўзида Ироқда ҳамда АҚШда террорчи ташкилот, деб эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG