Линклар

"Айғоқчилар айирбошлаш" – яхши имкон бўлди"


"Айғоқчилар айирбошлаш" жараёнида Россиянинг АҚШдан чиқариб юборилган 10 нафар агенти фарзандларига Россияга кетиш имкони берилди.

Бу ҳақда кеча АҚШдаги CBS телекомпаниясига берган интервьюси чоғида АҚШ Адлия вазири Эрик Ҳолдер баёнот берди.

Жума куни Венада россиялик 10 агент Ғарб фойдасига айғоқчилик қилганликда айбланган ва кейин президент Медведев томонидан авф этилган 4 кишига алмаштирилган эди.

Шу воеқани шарҳлар экан, АҚШ Адлия вазири Эрик Ҳолдер "Биз Вашингтон учун катта қизиқиш уйғотадиган кишиларни қайтариб олиш имконига эга бўлдик", деди.
XS
SM
MD
LG