Линклар

"Хизбуллоҳ" Исроил ҳарбий объектларини нишонга олиниши мумкин


Шиаларнинг радикал "Хизбуллоҳ" гуруҳи юқори лавозимли вакили берган баёнотга қараганда, гуруҳ ихтиёрида Исроилдаги бир қатор ҳарбий объектларнинг рўйхати бор ва улар келгусида можаро чиққудай бўлса, "Хизбуллоҳ" томонидан нишонга олиниши мумкин.

"Хизбуллоҳ"нинг Ливан жанубидаги дала қўмондони Шайх Набил Каук ўз баёнотини Исроилнинг "Хизбуллоҳ"га қарашли объектлар харитасини эълон қилганига жавоб тариқасида қилаётганини билдирди.

2006 йил ёзида бўлиб ўтган Исроил-Ливан можароси давомида 1200 ливанлик ва 160 исроиллик қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG