Линклар

logo-print

Уганда портлашларида 60 киши нобуд бўлди


Африка марказида жойлашган давлат - Уганда пойтахти Кампала шаҳрида амалга оширилган икки портлаш оқибатида 60 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.


Мамлакат полициясининг билдиришича, портлашлар футбол ишқибозлари маҳаллий иккита ресторанда футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал баҳсини томоша қилаётган маҳал содир этилган. Маълум бўлишича, портлаш қурбонлари орасида хорижликлар, жумладан АҚШ фуқароси ҳам бўлган.


Портлаш сабаблари тўғрисида, ҳозирча хабарлар йўқ. Бироқ аввалроқ Сомалидаги исломчи "Ал-Шабааб" гуруҳи Кампала шаҳрида портлашлар уюштиражаги тўғрисида таҳдид қилган эди. Сомалида Уганданинг тинчлик ўрнатувчи кучлари жойлаштирилган.


Айни пайтда Оқ уй матбуот вакили Томми Виетор АҚШ портлаш оқибатларини бартараф этишда Уганда ҳукуматига ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG