Линклар

logo-print

«GM Uzbekistan» Россияда энг кўп сотиладиган ўнликда


Ўзбекистоннинг «GM Uzbekistan» автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси маҳсулотлари 2010 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра Россияда энг кўп сотиладиган автомашиналар қаторига қўшилди.

Европа Бизнеси ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабарига кўра, 2010 йилнинг биринчи ярим йиллигида «GM Uzbekistan» Россияда 32 мингдан ортиқ автомобил сотган. Бу кўрсаткич 2009 йилгига нисбатан 17 % кўпроқдир.

«GM Uzbekistan» ширкати Россияда савдо ҳажми жиҳатидан 7 ўринни эгаллади. Шу ўринда, сотилиши жиҳатидан автоконцерннинг Nexia русуми Россияда 8-ўринни, Matiz эса 11-ўринни эгаллади. Энг кўп сотиладиган чет эл машиналари қаторида Nexia 3-ўринни эгаллади.

GM Uzbekistan йилига 250 минг дона автомобил ишлаб чиқаради.
XS
SM
MD
LG