Линклар

Москвадаги кўргазма ташкилотчилари қамалиши мумкин



Москва шаҳар Таганск туман суди “Тақиқланган санъат” кўргазмаси ташкилотчиларини диний мотивлар асосида нафрат қўзғаганликда айбдор деб топди.


Айни пайтда маҳкама жараёни давом этмоқда. Прокурор Сахаров номидаги музейнинг собиқ директори Юрий Самодуров ва 2007 йилда ўтказилган кўргазма куратори Андрей Ерофеевга уч йиллик қамоқ жазоси тайинланишини сўраган.


Самодуров ва Ерофеев эса ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқдалар. Россиялик таниқли санъаткорлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари кўргазма ташкилотчилари ҳимоясига чиқмоқдалар.

XS
SM
MD
LG