Линклар

logo-print

Жаҳон чемпионати совринлари эгаларига топширилди


Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Диего Форлан Жанубий Африка республикасида ниҳоясига етган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди ва ФИФА томонидан таъсис этилган “Олтин тўп” совринига сазовар бўлди.


Оммавий ахборот воситалари орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра Диего Форлан 23.4 фоиз овоз тўплашга муяссар бўлди.


Чемпионат давомида энг кўп гол урган ўйинчига бериладиган “Олтин бутса” соврини ва энг яхши ёш ўйинчи унвони Германия терма жамоаси футболчиси Томас Мюллерга насиб этди. Мюллер чемпионат давомида рақиб дарвозасига бешта тўп киритди.


Жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони учун аталган "Олтин қўлқоп" соврини Испания терма жамоаси сардори Икер Касилясга насиб этди.


11 июл куни Йоҳаннесбург шаҳрида эса Испания ва Нидерландия терма жамоалари ўртасида Жаҳон чемпионатининг финал баҳси бўлиб ўтди.


Чемпионлик мақоми учун куч синашган жамоалар ўртасидаги ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.

Қўшимча вақт тугашига 1 дақиқа қолганда Испания жамоаси ўйинчиси Андрес Инеста ҳал ҳал қилувчи голни урди. Шундай қилиб, Испания футболчилари илк бор жаҳон чемпиони бўлдилар.

XS
SM
MD
LG