Линклар

Карзай собиқ жанггариларни БМТ рўйхатидан чиқармоқчи


Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг Толибон ҳаракатининг 50 дан ортиқ собиқ вакилини терроризмни қўллаб-қувватловчи шахслар рўйхатидан учириб ташлашни сўраб БМТга мурожаат қилиши кутилмоқда.


Washington Post нашрининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган афғон расмийсига таяниб хабар қилишича, ушбу ҳаракат толиблар билан тинчлик музокараларини бошлашга оид уринишларни тезлатишга қаратилган.


АҚШ нашрининг ёзишича, БМТ қора рўйхатидаги шахслардан камида беш нафари ҳозирги кунда давлат идораларида фаолият юритмоқда ва Афғонистон ҳукумати ва толиблар ўртасидаги тинчлик музокараларига воситачилик қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG