Линклар

logo-print

Германия ва Франция вазирлари Ўшга боради


Германия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Андреас Песшке сўзларига кўра, 16 июл куни Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирлари яқинда қонли тўқнашувлар рўй берган Қирғизистон жанубига сафар қилади.


Матбуот вакилининг билдиришича, Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле ва унинг франциялик ҳамкасби Бернард Кушнер Ўш шаҳрига ташриф буюриб, у ердаги вазият билан яқиндан танишади ва кейинчалик ЕИга ҳисобот топширади. ЕИнинг юқори лавозимли расмийларининг, шунингдек Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева билан ҳам учрашиши режаланган.


Яқин келажакда ЕИнинг Қирғизистон ҳукуматига ёрдам бериш масаласининг ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG