Линклар

Медведев: Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришга яқинлашди


Россия президенти Дмитрий Медведевга кўра, Эрон ўз ядровий қуролини ишлаб чиқаришга яқин турибди.


Россия президентининг ушбу баёноти бугун Москвада хорижий давлат элчилари билан ўтказилган учрашув чоғида янгради. Яқинда расмий Москва БМТ Хавфсизлик кенгашида ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан жорий қилинган жазо чораларини қўллаб-қувватлаган эди. Эндиликда Россия раҳбарияти илк бор Эронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганини расман тан олди.


АҚШ ва Ғарб давлатлари Теҳронни ўз дастури ёрдамида ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Эрон томони эса ўз дастури тинчлик мақсадлари учун йўналтирилганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG