Линклар

logo-print

Кўргазма ташкилотчиларига жарима тайинланди


Москва шаҳар Таганск туман суди “Тақиқланган санъат” кўргазмаси ташкилотчиларини диний мотивлар асосида нафрат қўзғаганликда айбдор деб топди.


Суд қарори билан Сахаров номидаги музейнинг собиқ директори Юрий Самодуров ва 2007 йилда ўтказилган кўргазма куратори Андрей Ерофеевга 6500 доллар атрофида жарима тайинланди. Давлат қораловчиси ҳар иккаласига уч йиллик қамоқ жазоси тайинланишини сўраган эди.


Самодуров ва Ерофеев эса ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқдалар.


- Бу сиёсий буйруқ билан қилинган маҳкама жараёни ва бу ҳаммага аниқ. Бу ерда ҳеч қандай демократик ёки юридик жараён бўлмади. Барча исбот далиллар соҳталаштирилган бўлиб, умуман олганда ушбу воқеанинг барчаси ўйдирмадир,деди маҳкама қарорига муносабат билдирган Ерофеев.


Россиялик таниқли санъаткорлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари маҳкама қарорини кескин танқид қилдилар.

XS
SM
MD
LG