Линклар

logo-print

БМТ ва АҚШ Кампаладаги террористик ҳуружларни кескин қоралади


БМТ ва АҚШ Уганда пойтахти Кампала шаҳрида амалга оширилган террористик ҳуружларни кескин қоралади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, портлаш қурбонлари сони 74 кишига етди. Яна 70 киши тан жароҳати олди.

Нобуд бўлганлар орасида чет элликлар, шу жумладан, бир америкалик ҳам бор.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Кампаладаги портлашларни "даҳшатли жиноят", деб атади.

АҚШ президенти Барак Обама эса террористик ҳуружни уюштирганлар ҳаракатларини "қўрқоқларча қилинган ҳаракат", деди.

Кампала портлашлари учун масъулиятни Сомалидаги "Аш-Шааб" экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Сомалида Уганданинг Африка Иттифоқи тинчлик ўрнатувчи кучлари таркибидаги қўшини жойлаштирилган.

Мамлакат полициясининг билдиришича, портлашлар футбол ишқибозлари маҳаллий иккита ресторанда футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал баҳсини томоша қилаётган пайтда содир этилган.
XS
SM
MD
LG