Линклар

logo-print

Чехия парламенти бугун янги ҳукуматга ишонч билдиради... ёки билдирмайди


Чехияда яқинда бўлиб ўтган парламент сайловида энг кўп овоз олган ўнг марказчи уч партия янги ҳукуматни шакллантириш юзасидан келишиб олди.

Бош вазир лавозимига яқинда тайинланган Фуқаровий демократик партия етакчиси Петр Нечас коалиция тузиш тўғрисидаги келишув имзоланганидан сўнг қилган чиқишида янги ҳукуматнинг мақсади қонун устиворлигига эришиш ва коррупцияга қарши кураш бўлажаги тўғрисида гапирди.

Бугун Чехия президенти Вацлав Клаус 14 вазир номзодини тасдиқлайди ва шундан сўнг парламентда янги ҳукуматга ишонч билдириш масаласи овозга қўйилади.
XS
SM
MD
LG