Линклар

"Самолёт портлатгичлар" 20 йилданга кесилди


Буюк Британияда йўловчи самолётларда портлашлар амалга оширишни режалаштирган уч шахснинг ҳар бири камида 20 йилданга озодликдан маҳрум қилинди.

Британия суди судьяси Тимоти Холройд кеча қилган баёнотида айтишича, озодликдан маҳрум этилганларнинг "Ал-Қоида" билан алоқаси бўлган.

Террорчиликда айбланганлар, айблов хулосасига кўра, 2006 йили АҚШдан Канадага учадиган самолётларда суюқ портлагичлар ёрдамида портлашлар амалга оширишни режалаштирган эди.

Ўша фитна фош этилганидан буён дунё бўйлаб самолётларга суюқлик олиб чиқиш таъқиқлаб қўйилган.
XS
SM
MD
LG