Линклар

Ғолиблар Мадридга қайтди


Испаниянинг футбол бўйича миллий терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритгач, Жанубий Африкадан Мадридга қайтди.

Испания – Нидерландия матчи якунига етган якшанба оқшомидан буён бутун Испания бўйлаб кеча кун бўйи ғалаба тантана қилинди.

Футбол ишқибозларидан бири миллий терма жамоани назарда тутиб бундай деди:

- Улар дунё бўйлаб энг зўр ўйинчилар бўлди. Эвараларимга ҳам бугунгидай байрам насиб қилишига умид қиламан. Яна билмадим, яна қачондир бугунгидай ғалаба насиб қиларкин.

Испания футболчилари жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор ғолибликни қўлга киритди.

XS
SM
MD
LG