Линклар

Роман Полански АҚШга топширилмайдиган бўлди


Швейцария кинорежиссёр Роман Поланскини АҚШга экстрадиция қилиш тўғрисидаги Вашингтон талабини қондиришни рад этди.

Швейцария адлия вазири Эвелина Видмер-Шлюмпф кечаги баёнотида Поланскининг душанбадан бошлаб эркин одам эканлиги, унинг эркинлигини чеклаш юзасидан аввал чиқарилган барча қарорлар бекор қилингани тўғрисида билдирди. Вазирга кўра, Поланскини АҚШга экстрадиция қилиш учун ҳуқуқий асослар етарли эмас.

Бундан 9 ой муқаддам Роман Полански АҚШ чиқарган ордерга биноан Швейцарияда ҳибсга олинган эди. Америкада Полански 1977 йили 13 яшар қиз билан яқинлик қилганликда айбланмоқда.

Ҳибсдан гаров пул эвазига озод қилинган Полански Швейцарияда уй қамоғида яшаб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG