Линклар

Конституциявий суд президент фармонини бекор қилди


Молдова Конституциявий суди 28 июнни "Совет босқини куни" деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни мамлакат Асосий қонунига зид, деб топди.

Суд қарорида айтилишича, Молдова президенти лавзимини бажарувчи Михай Гимпу ўз фармони билан "тарихий воқеаларга сиёсий баҳо беришга уринган".

Михай Гимпунинг 28 июнни "Совет босқини куни" деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонидан норозилик билдириб, Конституциявий судга Молдова коммунистлари партияси мурожаат қилган эди.

1940 йилнинг 28 июнида Қизил Армия ҳозирги Молдованинг катта қисмини ташкил қилувчи Бессарабияга бостириб кирган эди.

XS
SM
MD
LG