Линклар

Эрон: ўғирланган олим Покистон элчихонасида беркинмоқда


Эрон матбуоти тарқатган хабарга кўра, АҚШ Марказий разведка хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган эронлик олим Шаҳрам Амирий Покистоннинг Вашингтондаги элчихонасидан бошпана топган.


Шаҳрам Амирий 2009 йилда ҳаж сафари чоғида бедарак йўқолган эди. Эрон расмийларининг билдиришича, физик олимни АҚШ разведка хизматлари ўғирлаб кетган, бироқ расмий Вашингтон ушбу иддаоларни инкор қилган.


Яқинда эса Амирий баёноти ёзилган учта видео интернетга жойлаштирилди ва унда олим ўзи ҳақида бир-бирига зид бўлган маълумотларни маълум қилди.


Март ойида АҚШнинг
ABC телеканали Амирий АҚШга ўзи қочиб келгани ва Марказий разведка бошқармаси билан Эрон ядровий дастури масаласида ҳамкорлик қилаётгани тўғрисида хабар тарқатди.


Бугун эса Эрон давлат телевидениеси ва радиоси Амирий Вашингтондаги Покистон элчихонасидан бошпана топгани ва АҚШ ҳудудини тарк этишга кўмаклашишни сўрагани хусусида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG