Линклар

logo-print

Кампала портлашларига алоқадор шахслар қўлга олинди


Уганда пойтахти Кампалада 70дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган портлашларга алоқадорликда гумон қилинган шахслар қўлга олинди.


Уганда ҳукумати матбуот вакили ҳозирча неча шахс ҳибсга олинганини ошкор қилмади. Унинг сўзларига кўра, пойтахт Кампалада учинчи ресторанда портламай қолган худкуш белбоғи топилгандан сўнг мазкур воқеаларга алоқадорликда гумон қилинган шахслар қўлга олинган.


Сомалидаги “Ал-Шабааб” террорчи гуруҳи Кампаладаги қўпорувчилик амалиётлари учун масъулиятни ўз зиммасига олди.


Уганда пойтахтидаги портлашлар футбол ишқибозлари маҳаллий иккита ресторанда футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал баҳсини томоша қилаётган маҳал содир этилди.


Айни пайтда БМТ ва АҚШ ушбу террор хуружларини кескин қоралади. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Кампаладаги портлашларни "даҳшатли жиноят", деб атади. АҚШ президенти Барак Обама эса террор хуружини "номардларча қилинган ҳаракат", дея баҳолади.

XS
SM
MD
LG