Линклар

logo-print

Покистонда жанггарилар қўлга олинди


Покистон полициясининг билдиришича, мамлакат шимол-ғарбида 650дан ортиқ жанггари хавфсизлик кучлари томонидан қуршовга олинган.


Ўтган ҳафта мазкур ҳудудда содир этилган кўпорувчилик амалиёти оқибатида 100дан ортиқ киши нобуд бўлди, яна шунча одам тан жароҳати олди.


Покистондаги Толибон ҳаракати жума кунги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.


Маҳаллий ҳукумат матбуот вакили полиция ва хавфсизлик кучлари Пешавор минтақаси атрофида ўтказилаётган амалиётларда иштирок этаётганини маълум қилди.


Айни пайтда Пешовар полиция бошқармаси раҳбари Лиақат Алихон амалиётлар давомида 400га яқин шахснинг қўлга олингани ҳамда қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар топилганини билдирди. Бироқ ҳибс этилган шахсларнинг оила-аъзолари ўз яқинларининг бегуноҳ эканини таъкидламоқдалар.

XS
SM
MD
LG