Линклар

logo-print

БМТ идораси Каримовга миннатдорлик мактуби йўллади



БМТ июн ойида Қирғизистон жанубида рўй берган ва Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларига катта миқдордаги қочқинлар кириб келишига сабаб бўлган зўравонликлар оқибатида юзага келган гуманитар инқироз чоғидаги расмий Тошкентнинг самарали саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.


БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси муваофиқлаштирувчиси Анита Нироди президент Ислом Каримовга йўллаган мактубида Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ агентликлари билан ўз вақтида яқин ва самарали ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.


- Қирғизистонда ваҳшиёна хунрезликлар бошланиши билан Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида ташкил этилган қочқинлар лагерларига ушбу агентликлар вакилларининг кириб-чиқиши учун дарҳол имконият яратилди, дейилади мазкур мактубда.


БМТнинг билдиришича, Қирғизистон жанубида июн ойида рўй берган қонли тўқнашувлардан сўнг 130 мингдан ортиқ қирғизистонлик ўзбек қўшни Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтди. Андижон вилоятида ташкил этилган вақтинчалик қочқинлар лагерида бошпана топган қирғизистонликлар бир ҳафтадан сўнг ўз ватанига қайтариб юборилди.

XS
SM
MD
LG