Линклар

Москва шимолида Ўзбекистон фуқароси жасади топилди


Душанба куни соат 14:30 ларда Москванинг Коровинский шоссесида жойлашган гараж кооперативи ҳудудида 41ёшли андижонлик шахснинг чавақланган жасади топилди.

Ҳозирча шахси ошкор этилмаётган бу кимсанинг кўкрак ва қорин қисмига оғир жароҳатлар етказилган. Экспертларнинг айтишича, қотиллик душанба куни эрталабки соат 6 ларда содир этилган.

Мазкур воқеа юзасидан Россия Федерацияси Жиноий Кодексининг 105- моддаси¸ яъни “қотиллик” бўйича жиноий иш қўзғатилди.
XS
SM
MD
LG