Линклар

Германия Ташқи ишлар вазири Тошкентга боради


Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле пайшанба куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентга сафар қилади.

Бу ҳақда Озодлик радиосига ўз исмини ошкор қилишни истамаган Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Германия Ташқи ишлар вазири Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, музокаралар олиб боради. Жума куни эса Гуидо Вестервелле Ўзбекистондан қўшни Қирғизистонга йўл олади. Германия расмийсининг яқинда қонли тўқнашувлар рўй берган Ўш вилоятига ҳам бориши кутилмоқда.


Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг билдиришича, Гуидо Вестервелле 14 июл куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрига сафар қилиб, бу ерда Россия-Германия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.


Айни пайтда айрим ахборот агентликларига кўра, Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнернинг ҳам минтақага сафар қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG