Линклар

logo-print

Францияда бурқада юриш тақиқланди


Франция парламенти жамоатчилик жойларда ниқоб ëхуд бурқада юришни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.


Қонун тарафдорларининг билдиришича, бурқа ёки юзни бутунлай ёпиб қўювчи ниқоб Франциянинг дунёвийлик тамойилларига мутлоқ зид ва хавфсизликка таҳдиддир.


Ушбу қонунга қарши чиқаётганлар ҳам йўқ эмас ва улар фикрича¸ инсон ҳуқуқларини пой-мол қиладиган бу лойиҳа мамлакат конституциясига мутлоқ зиддир.


Қабул қилинган қонунга мувофиқ, Франция кўчаларида бурқада юрган муслималар 150 евро жаримага тортилиши мумкин.


Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги кунда Францияда 5 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади. Бироқ расмийларнинг билдиришича, Францияда истиқомат қилувчи муслималардан жуда кам қисми, тахминан 2000 га яқини бурқа ёки ниқоб тақиб юради.

ЕИ нинг яна бир аъзоси Белгия ҳукумати ҳам жамоатчилик жойларида бурқани таъқиқламоқчи.

XS
SM
MD
LG