Линклар

АҚШ президенти бош маслаҳатчиси Ўтунбаева билан учрашди


АҚШ президентининг Евроосиё ва Россия бўйича бош маслаҳатчиси Майкл МакФол Бишкекда Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева билан учрашди.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар, жорий йил октябрига режалаштирилган парламент сайлови, ижтимоий-иқтисодий вазият, мамлакат жанубидаги вазиятни барқарорлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Майкл МакФол Роза Ўтунбаевага АҚШ президентининг телеграммасини тақдим этди. Номада 27 июн кунги референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табрик битилган.
XS
SM
MD
LG