Линклар

Қирғизистон жанубида юқумли касалликлар авж олмоқда


Ўшда гепатит ва дизентерия касалликларига чалинганлар сони ортмоқда. Бу ҳақда Ўш шаҳар касалхонаси бош врачи Абдужалил Муратов маълум қилди.

Унинг айтишича, 10 июндан 14 июнгача давом этган тартибсизликлар пайтида шаҳардаги катта бозорлар, савдо шаҳобчалари вайрон қилинган ва ўшандан буён шаҳарликлар озиқ-овқат маҳсулотларини дуч келган ердан харид қилишга мажбур бўлмоқда.

Муратовга кўра, мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсизлиги ва антисанитария шароитида сотилаётгани боис тилга олинган касалликлар кўпайган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG