Линклар

Кубалик диссидентларга Испания бошпана бераяпти


Испанияга яқин кунларда Куба маъмурлари озодликка чиқарган сиёсий маҳбуслардан яна тўрт нафари етиб келади.

Душанба куни Испания кубалик диссидентлардан 7 кишини оила аъзолари билан қабул қилиб олган эди.

Куба маъмурлари ҳаммаси бўлиб 50 дан зиёд сиёсий маҳбусни озодликка чиқармоқчи. Улар 2003 йилдан буён қамоқда эди.

Кубалик диссидентларнинг қамоқдан бўшатилиши католик черкови уринишлари натижаси, деб баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG