Линклар

logo-print

Киев Вашингтон билан муносабатларини бузмоқчи эмас


Украина АҚШни ҳар қандай шароитда ҳам икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолишга чақирди.

Бу даъват, Украина президентининг ташқи алоқалар бўйича маслаҳатчиси Андрей Фиалкога кўра, президент Виктор Януковичнинг АҚШ президенти Барак Обамага йўллаган мактубида битилган.

Мактуб мазмуни билан Фиалко Вашингтондаги Брукингс институтида қилган чиқишида таништирди.

Америкалик сиёсатчиларнинг кўпчилиги жорий йил февралида ҳокимият тепасига Виктор Янукович келганидан сўнг Киев билан Москва ўртасидаги муносабатлар жадал яқинлаша бошлаганидан ташвиш билдирган эди.
XS
SM
MD
LG