Линклар

Исроил ҳарбийлари Ливияга қарашли юкни қуршовга олди


Ливиядаги "Қаддафий Жамғармаси"нинг хабар қилишича, у Ғазога юборган инсонпарварлик ёрдамини ортган кема Исроил ҳарбийлари томонидан қуршовга олинган.

Молдова байроғи остида сузаётган кема бугун денгизнинг Ғазога қарашли қисмига кириши кутилмоқда.

Исроил расмийлари Ғазога аталган ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамини бу минтақага Исроил портлари орқали ўтишини талаб қилмоқда.

Бироз аввал Ливия Ғазога юборган юкни ортган кема ўз йўналишини ўзгартиргани, ёрдам Мисрга қарашли портга туширилиб, ўша ердан Ғазога етказилажаги тўғрисида хабар пайдо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG