Линклар

Эронлик олим АҚШни тарк қилди


Эронлик физик олим Шаҳрам Амирий, Теҳрон расмийларига кўра, АҚШ ҳудудини тарк қилган.


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийсининг билдиришича, бундан бир йил аввал АҚШ разведка хизмати ходимлари томонидан ўғирлаб кетилган эронлик олим тунда Вашингтондан учинчи давлатга учиб кетган ва яқин кунлар ичида Теҳронга йўл олади.


Аввалроқ АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шаҳрам Амирий АҚШга ўз ҳоҳиши билан келгани ва истаган маҳал мамлакат ҳудудини тарк этиши мумкинлигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG