Линклар

Яманда хавфсизлик хизматлари идорасига ҳужум уюштирилди


Яман жанубида қуролланган номаълум шахслар хавфсизлик кучларининг иккита идорасига ҳужум уюштирди.


Ғарб оммавий ахборот агентликларининг маҳаллий расмийларга таяниб хабар қилишича, ҳужум чоғида камида беш киши нобуд бўлди, бир қанча шахс тан жароҳати олган.


Бу сўнгги ой давомида Яманда хавфсизлик кучлари идорасига уюштирилаётган иккинчи ҳужумдир.


Июн ойида Ал-Қоидага алоқаси бўлган жангарилар Аден порт шаҳрида хавфсизлик хизматлари биносига ҳужум уюштириб, камида 11 кишини отиб ўлдирган эди.


Яман хавфсизлик кучлари ҳам ушбу ҳужумга жавобан жангарилар беркинаётгани тахмин қилинган ҳудудларда кенг кўламда амалиётлар олиб борди.

XS
SM
MD
LG