Линклар

logo-print

Қирғизистонда навбатдаги янги ҳукумат тузилди


Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева октябр ойида ўтказилиши кутилаётган парламент сайловларига қадар фаолият юритадиган ҳукумат таркибини тасдиқлади.


Хабарларга кўра, янги ҳукумат таркибига 2005 йилги намойишлар чоғида ҳокимиятдан қувилган президент Асқар Акаев даврида ишлаган давлат амалдорлари киритилган.


Маълум бўлишича, Амангелди Муродалиев бош вазир ўринбосари, Чўрўбек Имашев мамлакат молия вазири этиб тайинланган.


Бундан бир кун аввал эса Қирғизистон муваққат ҳукуматининг бир нечта етакчи вакиллари октябр ойидаги парламент сайловида номзод сифатида иштирок этиш мақсадида истеъфога чиқишларини эълон қилдилар.

XS
SM
MD
LG