Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:09

Россия МДҲ давлатларига ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда


Россия МДҲ давлатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган шартномага кўра, Тожикистон ва Қирғизистонда радиолокация станцияларини янгилашга киришди. Бу ҳақда журналистларга хабар қилган МДҲ давлатлари мудофаа вазирларининг Ҳарбий-ҳаво масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмита расмийларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги “Олмаз-Антей” концерни билан Арманистон,Белоруссия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам ҳаводан ҳужумга қарши ҳарбий техникага эҳтиёт қисмлар ва замонавий мосламалар етказиб бериш масаласи муҳокама этмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг октябр ойида Россия-Ўзбекистон ва Россия-Украина Ҳарбий ҳаво кучлари билан ҳамкорликда икки тарафлама ҳарбий машқлар ўтказиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG