Линклар

Қандаҳорда полицияга участкасига ҳужум қилинди


Қандаҳор шаҳрида полиция участкасига уюштирилган ҳужум оқибатида НАТОнинг уч аскари ва тинч аҳоли вакилларидан беш киши нобуд бўлди.


Афғонистон расмийларининг билдиришича, сешанба куни тунда содир этилган ҳужум чоғида полициянинг бир ходими ҳам нобуд бўлган.


Ушбу ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

НАТО қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, худкуш шахс ўз машинасини полиция участкаси ёнида портлатиб юборган, ундан сўнг жангарилар бинога қарата гранатомётлардан ўт очган.


Сўнгги ой давомида Афғонистон бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами кескин ортди.

XS
SM
MD
LG