Линклар

Исроил Ғазога йўл олган кемани назорат қилмоқда


Исроил денгиз қўшинлари Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган юк кемасини қуршовга олиб, унинг ҳаракатларини назорат қилиб бормоқда.


Молдова байроғи остида сузаётган кема бугун денгизнинг Ғазога қарашли қисмига кириши кутилмоқда. Мазкур юк кемаси ёрдамида Ливиядаги "Қаддафий Жамғармаси" Ғазо аҳолисига 2 мингдан тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ниятида.

Исроил расмийлари Ғазога аталган ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамини бу минтақага Исроил портлари орқали ўтишини талаб қилиб келмоқда.

Бироз аввал Ливия Ғазога юборган юкни ортган кема ўз йўналишини ўзгартиргани, ёрдам Мисрга қарашли портга туширилиб, ўша ердан Ғазога етказилажаги тўғрисида хабар пайдо бўлган эди.

XS
SM
MD
LG