Линклар

АҚШ Қирғизистонга халқаро полиция киритилиши тарафдори


- АҚШ Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Қирғизистон жанубига халқаро полиция кучларини киритиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлайди, деди Бишкекка қилган амалий сафари давомида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл МакФол.

Унинг айтишича, Ўш ва Жалолободга қуролсиз 50 полиция ходимини киритиш режалаштирилмоқда ва бу гуруҳнинг вазифаси кузатувчиликдир.

Халқаро полициячилар гуруҳини Қирғизистонга юбориш масаласи ЕХҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 16-17 июл кунлари Қозоғистонда ўтадиган норасмий учрашувида муҳокама қилинади.

Майкл МакФол АҚШ Қирғизистон жанубида 11 июн куни бошланган зўравонликлар юзасидан халқаро текширув ўтказиш тарафдори эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG