Линклар

Эрматов Тошкентга, Қўчқоров Ўшга қайтди


Жанубий Африка республикасида ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатига ҳакамлик қилиб Тошкентга ва Ўшга қайтган реферилар Равшан Эрматов ва Баҳодир Қўчқоровлар Озодлик радиоси ўзбек хизматига эксклюзив интервю берди.

Равшан Эрматов ва Баҳодир Қўчқоровлар Жаҳон чемпионатида бешта матчга, жумладан чемпионатнинг очилиш учрашувига ҳакамлик қилди.

Равшан Эрматов МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ҳудудидан жаҳон чемпионати ўйинларини кузатиш учун учун танланган ягона бош ҳакамдир.

Озодлик мухбири Басира билан суҳбат чоғида Эрматов жаҳон чемпионати айнан унинг ҳуштаги билан бошланишини сира кутмаганлигини айтди.

Икки ўзбек футбол ҳаками билан ўтказилган суҳбатларни сайтимизда тинглашингиз, суҳбатлар матнларини ўқишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG