Линклар

Ғазога аталган ёрдам Мисрга етиб борди


Ливиядаги "Қаддафий Жамғармаси"га қарашли, Ғазо минтақасига аталган инсонпарварлик ёрдами ортилган кема йўналишини ўзгартириб, чоршанба куни Мисрнинг Ал-Ариш портига келди.

Ал-Ариш бандаргоҳидан Ғазо чегарасигача 45 километр.

Ливиянинг инсонпарварлик ёрдами икки минг тонна озиқ-овқат ва дори-дармон бўлиб, юк Ал-Аришда туширилади ва бу ердан қуруқлик орқали Ғазога етказиб берилади.

Аввалроқ Исроил, агар Ливия юки ортилган кема Ғазонинг денгиз томондан қамалини бузишга уринса, қўлга олинажагидан огоҳлантирган эди. Шундан сўнг кема Исроилга қарашли тўрт ҳарбий кема қуршовида йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Ливия юки ортилган кемада экипажнинг 12 аъзоси ҳамда Фаластинга хайрихоҳ 15 фаол бор.
XS
SM
MD
LG