Линклар

Афғонистон масаласи АҚШ Сенатида муҳокама қилинмоқда


АҚШ Сенатида Афғонистон бўйича янги стратегия юзасидан мунозаралар бўлиб ўтмоқда.

Сенатнинг ташқи алоқалар комиссияси раиси Жон Керри АҚШ ҳукуматининг Афғонистондаги устивор йўналишлари нималардан иборат эканлиги аниқ-тиниқ эмас, деган фикрни билдирди.

АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Ричард Ҳолбрук Керрига жавоб берар экан, Афғонистон ҳукуматининг мамлакатдаги вазият учун масъулиятни тўла ўз зиммасига олгудай бўлмагунча, халқаро кўмакка муҳтож эканлиги тўғрисида гапирди.

-Агар халқаро ҳамжамият етакчи давлат – АҚШ раҳбарлигида ҳарбий амалиётлардан ташқари ўзининг мажбуриятларини бажаришни давом эттирмас экан, Афғонистон олға силжий олмайди, деди Ричард Ҳолбрук.
XS
SM
MD
LG