Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:17

Қирғизистонда махсус қўмита тузилди


Қирғизистонда июн ойида мамлакат жанубида рўй берган этник тўқнашувлар сабабларини ўрганувчи махсус қўмита тузилди.


Қирғизистон муваққат ҳукумати расмийсининг Интерфакс ахборот агентлигига билдиришича, ушбу қўмита Ўш шаҳри ва Жалолободдаги хунрезликлар борасидаги якуний ҳисоботини жорий йилнинг 10 сентябрига қадар президент Роза Ўтунбаева муҳокамасига тақдим этиши лозим.


Чоршанба куни Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон жанубида ўзбекларни ҳибсга олиш ва уларни қийноққа солиш амалиётлари ҳануз давом этаётгани ва бунинг натижасида янгидан зўравонликлар авж олиши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирди.


Қирғизистон расмийларининг билдиришича, июн ойида рўй берган зўравонликлар чоғида 800 дан ортиқ киши нобуд бўлган. Бироқ мустақил манбалар мазкур хунрезликлар қурбонлари сони икки мингдан ортиқ бўлганини таъкидлаб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG