Линклар

logo-print

Хабаровскда ўзбекистонликлар фарзанди полиомелитга чалинганликда гумонланмоқда


Хабаровск шифокорлари полиомиелитга чалингани гумон қилинган 6 ойлик гўдакнинг анализларини Москва лабораторияларидан бирига жўнатдилар, дея хабар қилади “Новости” ахборот агентлиги.

-Дастлаб бола юқумли касалликлар касалхонасига бошқа касалликда гумонланиб ётқизилган эди. Ҳозирда шифокорлар бу полиомиелит бўлиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан ҳоли этмаётирлар, деди Роспотребнадзор расмийси.

Аниқланишича, гўдакнинг ота-онаси асли ўзбекистонлик, лекин бола Хабаровскда туғилган. Боланинг ўзи ҳеч қайси бир касалликка қарши эмланмаган.

Бугунга келиб Россиянинг бешта минтақасида 16 маротаба полиомиелит касаллиги ҳодисалари аниқланган.

Полиомиелит инсон асаб тизимини емирувчи юқумли касаллик бўлиб¸ у жаҳоннинг аксар қисми¸ хусусан, Марказий Осиëда ҳам 10 йил аввал эмлаш туфайли бутунлай йўқ қилинган эди. Полиомиелит асосан беш ёшгача бўлган болаларга юқиши мумкин.

Аммо 2010 йил бошидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тожикистоннинг Афғонистон ва Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида қайтадан полиомиелит қайд этила бошлаганидан бонг урмоқда.
XS
SM
MD
LG